Швейцария ҳуқуқни муҳофаза этиш идоралари Халқаро футбол федерациясида (ФИФА) коррупция ҳолатларини текширишда қатор тўсқинликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, асосий муаммо Швейцария томонининг америкалик ҳамкасблари билан ҳамкорлик даражаси пасайганидан иборат. Шунингдек, мамлакат қонунчилиги маҳаллий прокурорларга ўз давлатлари ҳудудида тўлақонли иш юритишга имкон бермаяпти. Бу муаммолар АҚШ ва Швейцария тергов идораларининг «ФИФА иши»даги фаолиятни бирлаштириш ҳаракатлари муваффақиятсиз якунланишидан далолат бермоқда.
Ҳозирча икки томон ҳам мазкур хабарни шарҳламасликни маъқул кўрди.
Изоҳ (0)