Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Канаданинг Ванкувер шаҳрида давом этаёган «Челленжер» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг жуфтликлар баҳсида муваффақиятли одимлаяпти, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Украиналик Илья Марченко билан тандем ҳосил қилган Дўстов илк босқичда Таро Даниэль ва Алехандро Гонсалесга жуфтлигига қарши кортга чиқиши керак эди. Лекин рақиблар баҳсдан бош тортган.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, ўзбекистонлик теннисчи айнан жуфтликдаги шериги Марченкони яккаликнинг иккинчи даврасида 4:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Изоҳ (0)