Шу кунларда «Мароқанд−Қарши» темирйўл участкасини электрлаштириш ишлари якунланиб, 22 август куни «Афросиёб» тезюрар поезди «Тошкент−Самарқанд−Қарши» йўналишида йўлга чиқишига имкон пайдо бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
«Мароқанд−Қарши» ва «Қарши−Термиз» темирйўл участкаларини электрлаштириш ишлари 2012 йил баҳорида бошланган эди. Узунлиги 140,8 километр бўлган электрлаштирилган «Мароқанд−Қарши» темирйўл участкаси Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилмоқда.
Ҳозиргача 511 километрлик «Тошкент−Қарши» йўналишини йўловчи поездлар 6 соатда босиб ўтган бўлса, энди «Афросиёб» поедларида ушбу вақт 3 соатни ташкил этади. Йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган Хитойдан келтирилган электр поездларда эса сафар вақти 4 соатдан иборат бўлади. Электрлаштирилган «Мароқанд−Қарши» темирйўл участкасида поездлар 160 километр/соат тезликда ҳаракатлана олади.
Изоҳ (0)