Корея яриморолидаги ярашув бўйича «БМТ қўмондонлиги остидаги» ҳарбий комиссия, Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида қуролсизлантирилган ҳудудда юз берган ҳодисадан сўнг, вазият кескин ёмонлашгани муносабати билан, КХДРга музокаралар ўтказиш таклифи билан телефонограмма йўллади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Генераллар даражасида музокаралар ўтказиш таклиф қилинди», — дея Жанубий Корея ҳукуматидаги исми ошкор этилмаган манбага асосланиб Yonhap агентлиги хабар бермоқда. Ҳозирча КХДР мазкур таклифга жавоб берганича йўқ.
Аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин 21 август, жума куни соат 17:00 дан бошлаб қўшинларни қуролли юриш уюштириш учун тўлиқ жанговар тайёр ҳолатга келтириш ҳақида буйруқ бергани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур буйруқ икки Корея чегарасида юз берган артиллерия отишмасидан сўнг, Корея Меҳнат партияси Марказий ҳарбий қўмитасининг Пхеньянда бўлиб ўтган мажлисидан сўнг чиқарилган.
Изоҳ (0)