Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги портлаш рўй берган хавфли моддалар омбори ҳудудида камида тўртта янги алангаланиш ўчоғи пайдо бўлди. Бу ҳақда Синхуа агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Портлаш маркази ва унинг атрофида камида тўртта алангаланиш нуқталари кузатилмоқда. Улардан бири транспортга юклаш ҳудудида бўлса, қолганлари портлаш марказининг бевосита ўзида жойлашган», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)