Осиё тараққиёт банки Қозоғистонга 1 миллиард доллар кредит ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«ОТБ кредити ҳукумат ва Марказий банкнинг танганинг эркин курси ҳақидаги қароридан кейин мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлашга кўмак беради», —дея таъкидланади банк томонидан тарқатилган релизда.
5 йил муддатга мўлжалланган кредит 500 миллион доллардан икки бўлиб ўтказиб берилади.
Изоҳ (0)