Жорий йилнинг 24 августидан Украина МДҲ давлатлари қидирув базаси тизимидан чиқади. Бу ҳақда Украина бош вазири Яценюк 20 август, пайшанба куни Борисполда маълум қилди, деб ёзади «Европейская Правда».
«24 августдан МДҲ мамлакатларининг қидирув базасидан чиқамиз, чунки Москва процессуал топшириқларимизни бажармади ва бизнинг Интерпол маълумотлар базасига қўшилимиз энди дунёдаги ягона халқаро қидирув тизимининг бир қисми бўлганимизни билдиради», — деди у.
Нашр эслатишича, йил бошида Украина ички ишлар вазирлиги МДҲда амал қилувчи қидирув тизимидан чиқиш учун ҳужжат тайёрлаётганини маълум қилган, ўшанда вазир Арсен Аваков МДҲдаги қидирув тизими тўлиқ Россия адлияси томонидан бошқарилишини айтган эди.
Изоҳ (0)