Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги омборида портлаш рўй берган Ruihai International Logistics компанияси асл эгаларининг номига расмийлаштирилмаган. Шунингдек, компания узоқ вақт лицензиясиз фаолият юритган ва шу йил 23 июнидагина ҳужжатларини узайтирган. Бу ҳақда тергов манбаларига асосланиб, South China Morning Post маълум қилди, дея хабар беради "ТАСС".
Тергов тегишли равишда 55% ва 45% акциялари бўлган Юй Сюэвэй ҳамда Дун Шэсюань компанияни дўстлари, қариндошлари орқали бошқарганини аниқлади. Иккала тадбиркор ҳам ҳибсга олинган ва сўроқ қилинмоқда. Улардан бири собиқ порт полицияси бошлиғининг ўғли бўлгани айтилмоқда.
Шаҳар маъмурияти вакиллари хавфли моддалар сақланган омбор аҳоли яшайдиган жойдан 1 километрга етмаган масофада қурилгани сабабларига изоҳ беролмади. Шаҳар мэри Хуан Синго фожиадан сўнг бундай омборларни марказдан 25 километр узоқликка кўчириш қарорига келинганини эълон қилди.
Изоҳ (0)