КХДР Сеулнинг Пхеньянга қарши психологик уруш олиб бориш воситалари — овоз кучайтиргичлар ўрнатилган минораларини йўқ қилиш мақсадида Жанубий Корея томон ўт очган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Беш кун аввал КХДР, агар Жанубий Корея овоз кучайтиргичларни олиб ташламаса, Шимолий Корея армияси уларни йўқ қилишини маълум қилганди. Корея марказий телеграф агентлиги орқали Пхеньяннинг Сеулга «очиқ огоҳлантириши» эълон қилиниб, унда агар талаблар бажарилмаса, бутун фронт бўйлаб «Шимолга қарши психологик уруш воситаларини йўқ қилиш бўйича адолатли, кенг миқёсли ҳаракатлар бошланиши» таъкидланганди.
Аввал хабар берилганидек, 20 август куни Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги қуролсизлантирилган ҳудудда артиллерия отишмаси юз берди. КХДР Жанубий Корея ҳудудига қарата 25 та снаряд учирди. Бунга жавобан Жанубий Корея бир неча ўнлаб 155 миллиметрли артиллерия снарядларини КХДР томон отди.
Изоҳ (0)