КХДР билан чегарадаги кескин вазият туфайли чақирилган Жанубий Корея миллий хавфсизлик кенгаши мажлиси ерости бункерида — «инқирозли вазиятлар зали»да бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Чегарадаги отишмадан икки соат ўтиб чақирилган мажлисда, тахминларга кўра, юз берган ҳодисага қандай муносабат билдириш бўйича таклифлар муҳокама қилинади.
Аввалроқ Шимолий Корея армияси, тахминларга кўра, бараварига ўт очиш тизими ракетаси ёрдамида Жанубий Корея томонга қарата ўт очган. Бунга жавобан Жанубий Корея армияси КХДР йўналиши бўйлаб калибри 155 миллиметр бўлган қуролдан бир неча бор ўт очган.
Кейинроқ КХДР армиясининг реактив снаряди Жанубий Корея ҳарбийларининг марраларига эмас, балки тоғларга бориб урилгани ҳақида хабар берилди.
Жанубий Корея миллий хавфсизлик кенгаши мажлиси унинг раиси — Жанубий Корея президентининг давлат хавфсизлиги бўйича котиби Ким Гван Жин раҳбарлигида бўлиб ўтади.
Жанубий Корея нашрлари хабарига кўра, ҳодиса яқинида истиқомат қилувчи Жанубий кореяликлар зудлик билан бошқа ҳудудларга кўчирилмоқда.
Изоҳ (0)