Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 18 август, сешанба куни бош вазир Аҳмад Довудўғлининг коалицион ҳукумат тузиш ваколатини зиммасидан соқит қилиш ҳақидаги илтимосини қондирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эрдўғон ва Довудўғлининг учрашуви мамлакатдаги сиёсий партиялар июль ойи бошидан бери янги вазирлар маҳкамаси таркиби юзасидан бир тўхтамга келолмаётган вазиятда бўлиб ўтди.
Маҳкама таркибини шакллантириш 23 августга қадар якунланиши лозим. Агар бу муддатгача улгурилмаса, мамлакатда янги сайловлар ўтказилади.
Изоҳ (0)