АҚШнинг собиқ давлат котиби, Демократлар партиясидан мамлакат президентлигига номзод бўлишга даъвогар Хиллари Клинтон Арктикада нефть ва газ қазиб олинишига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Арктика — ноёб хазина, — дея ёзади у 18 август, сешанба куни Twitter’даги саҳифасида. —Шимолий муз океани шельфидаги бурғулаш ишлари эса атроф-муҳит ифлосланишига олиб келиши мумкин».
17 август, душанба куни Барак Обама маъмурияти Royal Dutch Shell компанияси Арктикада нефть ва газ топиш мақсадида бурғулаш ишлари бошлашига қарши эмаслиги маълум бўлди: компания мамлакат табиий ресурслари учун жавобгар бўлган АҚШ Ички ишлар вазирлигидан Чукотка денгизининг Аляска шельфида кон қидириш учун рухсат олди.
Изоҳ (0)