Таиланднинг Бангкок шаҳрида бир кунда иккинчи портлаш рўй берди, дея хабар қилади «Газета.ru».
Полиция маълумотларига кўра, портлаш темирйўл вокзали яқинида содир бўлган, жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 18 август, сешанба куни аввалроқ Бангкокда номаълум шахс портловчи қурилмани кўприкдан одамлар гавжум жойга улоқтиришга уринганди. Бироқ у янглиш отганлиги сабабли бомба сувда портлаб, одамларга ҳеч қандай зарар етмаган.
Бундан ташқари, 17 август, душанба куни Бангкок шаҳридаги Ратчапрасонг чорраҳасида кучли портлаш юз берган эди.
Изоҳ (0)