Тошкентдаги City Makon савдо-кўнгилочар маркази очиқ кимошди савдосига қўйилади, дея хабар бермоқда «Anons.uz».
Мажмуа қиймати 14,75 миллиард сўмга баҳоланди, марказ майдони 92 минг квадрат метрни ташкил этади.
Кимошди савдосида қатнашиш учун потенциал инвестор объект нархининг камида 10 фоизини тўлаши керак. Аукционга бизнесменлар суд ижрочилари Чилонзор туман бўлими томонидан таклиф қилинди.
City Makon 2012 йил 1 сентябрда очилган. Мажмуада болалар учун таълим маркази, савдо маркази, спорт майдончалари, фуд-корт, 3D кинотеатрлар ва ёзги томоша майдончаси бор. Марказ 2013 йил ноябрида номаълум сабабларга кўра ёпилган.
Изоҳ (0)