Москвада талончилар ўзбекистонлик тадбиркорнинг 5 миллион рублдан ортиқ пулини тортиб олди, дея хабар бермоқда «ТАСС» пойтахт ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига таяниб.
Ўғрилар савдогар иштирокида ЙТҲ уюштирди, сўнг машинаси ойналарини синдириб, унга тўппонча билан таҳдид қилди ва ичида пули бор сумкасини олиб қўйди.
Жабрланувчи талончиликдан жами 5 миллион рублдан ошиқ зарар кўрди.
Жиноят иши қўзғатилиб, ўғрилар шахсини аниқлаш ва уларни қўлга олиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)