Тошкентда бугун, 18 август куни тунда «Беруний» метро станциясидаги «Ўзкўргазмасавдо» биноси яқинидаги озиқ-овқатлар бозорида ёнғин чиқди, деб хабар беради «Газета.uz».
Ёнғинни бартараф қилиш учун ўнга яқин ўт ўчириш машинаси жалб этилган.
Бозор ҳудудидан одамлар эвакуация қилинди. Бозор олдидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун ёпиб қўйилди.
Хабар чоп қилинаётган вақтда ёнғин ўчирилгани ҳақида гувоҳлар хабар қилди.
Ёнғин ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Изоҳ (0)