Кэсон саноат ҳудудида ишловчи Шимолий кореялик мутахассисларга энди энг камида 73 доллару 87 сент тўланади, деб хабар беради Reuters.
Қўшма саноат мажмуасини яратишда ҳар иккала томон ҳар йили маошни беш фоизга ошириб боришга келишган эди, бироқ бу сафар КХДР маошнинг уч доллару 65 сентга оширилишини талаб қилди.
Натижада музокарачилар масалани келишилган чеклов доирасида ҳал этишга, қолган қисмининг тақдирини эса кейинга қолдиришга қарор қилди.
Изоҳ (0)