АҚШда XMatter LLC компанияси Х15 ўтсочари (огнемёт) ва унга тегишли аксессуарлар — карбонат ангидрит гази билан тўлдирилган қўшимча баллонча ва ёндирувчи моддали банкаларни сота бошлади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Савдо-сотиқ Американинг ўтсочар «кўнгилочар қурилма» сифатида баҳоланадиган 48 та штатида бошланди. Қолган штатлар — Калифорния ва Мэрилендда ўтсочар тақиқланган.
Ишлаб чиқувчилар 1599 долларлик ушбу буюм қишлоқ хўжалигида ерни тозалаш, ёввойи ўт ва зараркунанда ҳашаротларни йўқ қилиш, йўлкалардаги қор ва музларни эритиш, шунингдек Американинг Мустақиллик кунида чиройли пиротехника эффектларини яратишда ишлатилишини кўзда тутган.
Изоҳ (0)