Россия президенти Владимир Путин батискафда Қрим соҳили яқинида Қора денгиз тубига тушди. Аппаратни Россия география жамиятининг сувости тадқиқотлари маркази ижрочи директори, 26 ёшли Сергей Фокин бошқарди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Life News телеканалининг маълум қилишича, давлат раҳбари Х-XI асрларда чўкиб кетган кемаларни кўздан кечирган. Бу Путиннинг сув остига биринчи саёҳати эмас: у 2009 йилда Байкал кўлига, 2011 йили эса Таман кўрфази тубига тушганди.
Изоҳ (0)