АҚШнинг Индиана штатида ўқитувчи аёл Жессика Хейзнинг Исо Масиҳ билан никоҳ маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Koрреспондент.net».
Жессика Хейз расман ва кўнгилли равишда ўзини Худога бағишлаган аёллар қаторига киради — АҚШда бундай аёллар сони 230 нафар. Улар ҳеч қачон эркаклар билан яқин алоқада бўлмаслик ва тирик одамга турмушга чиқмасликка мажбур.
Аёлнинг айтишича, бундан кейин уйида одатий ҳаётини яшашда давом этади, бироқ энди у ҳеч қачон бошқа ҳеч кимга турмушга чиқа олмайди.
Ноодатий тўй кўплаб ташрифчиларни жалб этди — ибодатхонага Хейз билан таниш бўлмаган кишилар ҳам келди.
Изоҳ (0)