Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати—2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Яман ҳамда Филиппин терма жамоаларига қарши ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
3 сентябрь куни Тошкентнинг «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Яман учрашувини Жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув бош ҳаками — Ли Мин Ху бўлса, унга қанотларда Чой Мин Бйонг ҳамда Ким Юн Га ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — Чоримурод Қурбонов (Туркманистон). Учрашув назоратчиси Муҳаммад Ҳамад Алсовайл (Саудия Арабистони). Комиссар — Аҳмад Шаҳир (Малдив).
8 сентябрда ўтказиладиган Филиппин — Ўзбекистон учрашувида эса австралиялик ҳакамлар ишлайди.
Бош ҳакам — Петер Грин, қанот ҳакамлари — Бред Ҳобсон ва Метью Чийзмэн. Тўртинчи ҳакам — Суайзи Шукри (Малайзия). Ўйин назоратчиси Антоний Жон Д’Коста (Ҳиндистон). Ўйин комиссари — Саликин Саркави (Сингапур).
Изоҳ (0)