7—10 август кунлари Жанубий Кореянинг Ансонг шаҳрида Осиё клублари ўртасида футбол фестивали ўтказилди, дея хабар бермоқда «Пахтакор» футбол клуби расмий сайти.
Унда Ўзбекистон шарафини «Пахтакор» академиясининг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари ҳимоя қилди. Дмитрий Ан бошчилигидаги жамоа Мўғулистоннинг «ДМУ Спорт», Жанубий Кореянинг «Жуюн», «Жованни академия» ва «Жей соккер А» жамоаларини мағлубиятга учратиб, бош соврин соҳиби бўлди.
Дмитрий Ан мусобақа ҳақида фикрларини билдириб ўтди:
— Клублар ўртасидаги фестиваль жанубий кореяликлар томонидан жуда юқори савияда ташкил этилди. Иштирокчиларга барча қулай шароитлар яратиб берилди. Болалар бошқа мамлакат жамоалари билан баҳсларда ўз кучларини синаб кўрди. Гап натижада ҳам эмас. Шогирдларим илк бор хорижга сафар қилиб, халқаро мусобақада иштирок этди. Улар бундан катта таассуротлар олди.
Изоҳ (0)