Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дмитрий Шокин таэквондонинг WTF йўналиши бўйича Москвада ўтказилаётган Жаҳон Гран-Присида олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Россия Федерацияси пойтахтида 14 августда старт олган турнир 16 августга қадар давом этади.
Вазни 80 килограммдан ортиқ спортчилар ўртасидаги финал жангида Дмитрий Шокин россиялик Владислав Ларинни мағлуб этди. Учинчи ўринни Жанубий Корея ва Буюк Британиядан ташриф буюрган спортчилар бўлишиб олди.
Изоҳ (0)