Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг Цинциннати шаҳрида теннис бўйича «Мастерс» сериясига кирувчи, соврин жамғармаси 4,45 миллион доллардан ортиқ мусобақанинг саралаш баҳслари бошланди. «Olamsport.com» хабарига кўра, ўзбекистонлик Денис Истомин мазкур турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Айни пайтда дунё рейтингида 70-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Цинциннати турнири саралашининг илк даврасида словакиялик Блаж Ролага қарши кортга чиқиб, 1:6, 7:6(6), 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

16 август, якшанба куни Истомин асосий тўрга чиқиш учун германиялик Александр Зверев билан баҳслашади. Зверев саралаш босқичида ҳамюрти Бенжамин Беккерни 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар