Хоразмда яшовчи эркак танишининг тўйида спиртли ичимлик ичиб, сармаст бўлиб қолганидан кейин маҳалладоши билан тортишиб қолди, деб ёзади «Ҳуқуқ» газетаси.
Маҳалладоши унинг акаси аҳмоқ бўлганлиги ва наркотик истеъмол қилиб, ўлиб кетганлигини айтади. Бу гаплар унга оғир ботди ва маҳалладошини ўлдиришга қарор қилди.
Нашр қайд этишича, тўйдан сўнг улар бирга уйга қайтишга қарор қилди. Йўл-йўлакай пиво сотиб олиб, уни таксида ичишди. Овлоқроқ жойда улар машинадан тушиб қолди. Шундан кейин эркак пиво шишасини синдириб, маҳалладошига ташланди ва бўйнига кетма-кет зарба берди. Жабрланувчи шу ернинг ўзида жон берди. Қотил эса марҳумнинг эгнидаги қимматбаҳо чарм курткаси ва уяли телефонини олиб, воқеа жойидан қочиб қолди.
Унинг қотиллиги тезда фош этилди. Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг ҳукмига биноан қотил 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)