Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, ўтган ҳафта мобайнида республика ҳудудида 271 та ёнғин содир бўлган.
Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 5 нафар фуқаро тан жароҳати олган. 1 миллиард 31 миллион сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 802 миллион сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ туманида яшовчи Ж.Тўхтабоевнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Натижада уйнинг 100 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро А.Фозиловнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв метр майдонда ҳамда қўшнисининг уйининг 12 кв метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган.
Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Т.Махаматкаримовнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Натижада уйнинг 120 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Изоҳ (0)