Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги Мукур қишлоғида 7 август куни кекса одамдек кўринувчи 24 ёшли Нуржан Уркешбаев ўз қайлиғи Айсемгулга уйланди, деб хабар бермоқда «365info.kz».
Қайд этилишича, тўйга 300 га яқин меҳмон келган. Куёв тўйларда қўшиқ куйловчи хонанда, келин эса мутахассислиги бўйича ҳисобчи эканлиги айтилган.
«Tengrinews.kz» хабарига кўра, Нуржанга камёб касаллик — прегория ташхиси қўйилган бўлиб, бунда терининг муддатидан олдин ва анча тез қариши кузатилади.
Изоҳ (0)