Индонезия президенти Жоко Видодо 12 август, чоршанба куни мамлакатда кечаётган иқтисодий сустлик шароитида бу соҳадаги лавозимларга янги тайинловларни амалга оширишга қарор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жумладан, Марказий банкнинг собиқ раҳбари Дармин Насутион иқтисодиёт вазири, тўғридан-тўғри инвестициялар бозори назоратчиси Томас Лембонг эса савдо вазири лавозимига тайинланди. Таъкидланишича, Индонезияда давом этаётган инқироз президентни бундай қарор қабул қилишига асосий сабаб бўлган.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза этиш тизимлари, Денгиз ишлар вазирлиги ва Миллий ривожланишни режалаштириш вазирликларида ҳам янги тайинловлар амалга оширилган.
Изоҳ (0)