Халқаро космик станциянинг (ХКС) 44-экспедицияси экипажи илк бор орбитада етиштирилган салатни татиб кўради. Қизил салат барглари Veggie қурилмасида микрогравитация ва сунъий ёритиш ёрдамида етиштирилди. Бу ҳақда «3dnews.ru» хабар бермоқда.
Бевосита коинотда етиштирилган сабзавотлар ва ўсимликларни таомга ишлатиш узоқ давом этадиган сафарлар, жумладан, Марсга режалаштирилаётган парвозни назарда тутганда муҳим аҳамиятга эга. Ундан ташқари, бундай технология бошқа сайёраларга кўчиб ўтиш ва у ерларда манзиллар ташкил этишда ҳам асқотиши мумкин.
Шу пайтга қадар ўсимликлар ХКСда фақат тажриба учун етиштирилар ҳамда Ерга батафсил таҳлил учун жўнатилар эди.
Изоҳ (0)