Россияда Beeline маркаси остида фаолият олиб борувчи «ВимпелКом» абонентлар ҳисобларидан улар ишлатмаган интернет-роуминг учун пул ечиб олмоқда, деб ёзади «3dnews.ru».
Буни Facebook фойдаланувчиларидан бири сезиб қолган ва муаммо ҳақида ўз саҳифасида маълум қилган, «Ведомости» нашри мухбири эса муаммони ўз тажрибасида тасдиқлаган.
Роуминг ўчириб қўйилган бўлса-да, «Роумингдаги энг манфаатли Интернет» опциясидаги фойдаланувчилардан маблағлар хатолик туфайли ечиб олинган.
«Телефонда роуминг ўчирилган бўлса-да, у интернетнинг кичик қисмини ушлаб туради, ва тизимимиз унга тариф белгилайди», — дея тан олди «ВимпелКом» бош директори Михаил Слободин.
Оператор вакили Анна Айбашева сўзларига кўра, муаммо абонентлик қурилмаларининг ишлашига боғлиқ бўлиб, LTE-тармоқларда роумингда рўйхатдан ўтган абонентларда юзага келган.
Изоҳ (0)