Интернет хизматлар, жумладан Skype, Viber, Telegram ва бошқа оммабоп мессенжерлар иши сифатининг ёмонлашуви 31 августгача кузатилиши мумкин, дея хабар бермоқда «Газета.uz» интернет-провайдерлар томонидан тарқатилган эълонларга таяниб.
Маълум бўлишича, бу «Ўзбектелеком» шериклари тармоқларидаги профилактика ишлари билан боғлиқ.
«Ўзбекистон интернет фойдаланувчилари июль охиридан буён Skype орқали қўнғироқлашувларда юзага келаётган муаммолардан нолимоқда. Мессенжерлар орқали матнли хабарлар юбориш функцияси яхши ишлаяпти. Бунгача ишлар 8 августгача тугалланиши кутилган эди», — дейилади хабарда.
Нашр таъкидлашича, Ўзбекистон телекоммуникациялари миллий оператори бўлмиш «Ўзбектелеком» ўзининг пакетли коммутациялар халқаро маркази орқали мамлакатдаги барча провайдерларни интернет билан таъминлайди.
Изоҳ (0)