Xushnudbek.uz сайтига уй-жой ёки автомобиль олди-сотди шартномасини тасдиқлатишда нотариал ҳаракатлар учун тўловлар миқдорини автоматик ҳисоблаб берадиган онлайн-калкулятор жойлаштирилди. Сайт муаллифи Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, дастур Лутфиддин Собиров томонидан ишлаб чиқилган ва муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган.
Мазкур онлайн-калкулятор барча харажатларни, хусусан, давлат божи, герб йиғими, нотариуслар томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматларни автоматик тарзда ҳисоблайди. Чиққан натижани осонгина чоп этиб олиш мумкин.
«Умид қиламанки, автомашина ёки уй-жой учун олди-сотди шартномасини тасдиқлатиш мақсадида нотариусга мурожаат қилмоқчи бўлсангиз, мазкур онлайн-калкуляторнинг Сизга фойдаси тегади», — деб ёзади сайт муаллифи.
Маълумот учун, нотариуслар томонидан тасдиқланадиган олди-сотди шартномаси учун давлат божини ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги қарорига асосан белгиланади.
Изоҳ (0)