Гавайи оролларидаги Кек расадхонаси мутахассислари Ердан 13,1 миллиард ёруғлик йили масофада жойлашган EGSY8p7 галактикасидан таралаётган нурни қайд этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олимлар тутган нур Катта портлашдан кейин 585 миллион йил ўтиб таралган.
«ТАСС»нинг қайд этишича, галактика ёшини аниқлаш учун MOSFIRE инфрақизил спектрометридан фойдаланилган.
Изоҳ (0)