2015 йилнинг учинчи молиявий чораги якунлари бўйича ҳисобот натижалари таъсирида Apple акциялари қиймати 14 фоизга тушиб кетди ва 2015 йилнинг 20 июлидан кейинги қисқа давр мобайнида компания нархи 90 миллиард долларга арзонлашди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Apple’нинг бозор нархи 2015 йил февралида рекорд даража — 765 миллиард долларга чиққанди, ҳозир эса компания қиймати 656 миллиард доллардан бироз ортиқ. Айни вақтда бозорда Apple’нинг 5,77 миллиард дона акциясининг ҳар бири 115 доллардан айланмоқда.
Apple акциялари нархи тушиши компаниянинг бир маҳсулот — iPhone смартфонига ҳаддан ташқари боғланиб қолгани билан изоҳланмоқда. Қайд этиш жоиз, смартфонлар бозори энг тез ўсаётган мамлакат — Хитойда iPhone савдоси кўрсаткичлари Xiaomi ва Huawei’дан сўнг учинчи ўринда турибди.
Изоҳ (0)