Бангладеш суди 1971 йилда мамлакат мустақиллиги учун олиб борилган уруш давомида 750 кишининг ўлдирилишига алоқадор бўлган фуқаролардан бирини ўлим жазосига, яна бирини эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳарбий жиноятлар бўйича трибунал Шайх Сирожул Ислом ва Хон Акрам Ҳусайнни бир қатор оммавий қотилликларда айбдор деб топди. Суд фикрига кўра, улар мамлакат жануби-ғарбидаги Багерхат округида 700 га яқин тинч аҳолини ўлдирган.
Ҳиндистон, Ғарбий Покистон ва Шарқий Покистон ўртасидаги низо 1971 йилнинг март ойидан декабрига қадар давом этган. Ҳукуматнинг эълон қилишича, урушдаги бангладешлик қурбонлар сони уч миллионга яқин кишини ташкил этган.
Изоҳ (0)