Финляндия ғарбидаги Алахярмя посёлкасида 8 август куни юк машиналари шоусида содир бўлган ҳодиса туфайли етти киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Қайд этилишича, трюкни бажариш вақтида улкан ғилдиракли автомобиллардан бирининг ғилдираги чиқиб кетган ва томошабинлар устига қараб учган.
Жабрланганларнинг олти нафарининг жароҳати жиддийлиги айтилган. Икки нафари болалар бўлгани маълум қилинган. Уларнинг барчаси Сейнаёки шаҳри шифохонасига олиб борилган.
Изоҳ (0)