Эрон ва «олтилик» ўртасидаги келишувда кўзда тутилган уран бойитилиши устидан назорат Теҳроннинг ядро қуроли яратиш имкониятини чиппакка чиқаради. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри Вьетнамга расмий ташрифи чоғида маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
Эрон билан келишув маъмурият томонидан кўриб чиқиш учун Конгрессга жўнатилди. Қонун чиқарувчилар 60 кун давомида ҳужжатни ўрганиб чиқиши ҳамда келишувни маъқуллаш ёки аксинча, рад этиши лозим. Теҳрондан Америка санкцияларининг олиб ташланиши асосан шунга боғлиқ.
Олдинроқ АҚШ президенти Барак Обама Конгресс томонидан келишув қайтарилгудек бўлса, вето ҳуқуқидан фойдаланиш ниятида эканини маълум қилганди.
Изоҳ (0)