Ҳиндистон қишлоқларининг бирида жодугарликда айбланган 45—50 ёш оралиғидаги беш аёл оломон томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маҳаллий полициядан маълум қилишларича, Жаркҳанд штати пойтахтидан 30 километр жанубда жойлашган қишлоқ аҳолиси 8 август, шанба кунига ўтар кечаси аёлларни уйдан судраб чиқиб, таёқлар билан ўлгунига қадар савалаган.
Полиция вакилининг қўшимча қилишича, мазкур ҳодиса сабаб қишлоқнинг 24 нафар аҳолиси ҳибсга олинган.
Маълумотларга кўра, сўнгги ярим йил давомида Ассам штатида маҳаллий аҳоли томонидан жодугарликда гумон қилинган 90 га яқин одам (асосан аёллар) боши танасидан жудо қилинган, ўлгунига қадар калтакланган ёки ёқиб юборилган.
Изоҳ (0)