Швейцариянинг Альп тоғларида 1970 йилда йўқолиб қолган икки альпинистнинг жасади топилди, дея хабар бермоқда «Koрреспондент.net».
Жасад қолдиқлари Маттерхорн тоғи этакларида денгиз сатҳидан 2,8 км баландликда аниқланган. ДНК тестлари жасадлар 1970 йил августида бедарак йўқолган Мичио Оикаве ва Масаюки Кобаясига тегишли эканлигини кўрсатди.
Таъкидланишича, таналар япон альпинистлари йўқолган деб тахмин қилинган жойдан узоқда топилган. Уларнинг ўлимига, экспертлар фикрича, экспедиция ҳудудида тоғ музлари фаол эриши сабаб бўлган.
Изоҳ (0)