Россиялик альпинист денгиз сатҳидан 7 минг метр баландликда жойлашган Ленин чўққисини забт этиш чоғида ҳалок бўлди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Қирғизистон Қуролли кучлари Бош штаби матбуот хизмати хабарига кўра, Республика Қуролли кучларига тегишли вертолёт россиялик альпинистнинг жасадини Ош шаҳрига олиб келган.
«Шу бортнинг ўзида Ленин чўққисига чиқишда жароҳат олган француз альпинисти ҳам шаҳарга олиб келинди», — дейилади матбуот хизматининг баёнотида. Қирғизистон ҳарбийлари Россия фуқаросининг исми ва фамилиясини ҳозирча ошкор қилмади. «Бу маълумот ҳозир аниқлаштирилмоқда. Фақатгина у денгиз сатҳидан 4 минг метр баландликдан қулаб тушгани маълум», — деб қўшимча қилди Бош штаб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ россиялик уч альпинист Ленин чўққисига чиқишда ҳалок бўлгани хабар қилинганди.