Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

5 август куни Шарқий Осиё Футбол Федерацияси томонидан ташкил этилган Шарқий Осиё Кубоги мусобақаси финал босқичи доирасидаги навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фото: the-uff.com

Фото: the-uff.com

Хитой, Жанубий Корея, Япония ва КХДР терма жамоалари иштирок этаётган ушбу турнирнинг аввалги натижалари ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати—2018 саралашининг иккинчи босқичидаги рақибларидан бири бўлган КХДР иккинчи ўйинда Хитойга қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Голларга Ю Дабао ҳамда Ванг Ёнгпо муаллифлик қилди.

Финал босқичи иккинчи туридаги бошқа бир учрашувда Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Мусобақанинг навбатдаги ўйинлари 9 августда бўлиб ўтади. Бу сафар КХДР Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйнайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди