Ҳиндистон шимолидаги Жамму—Шрингар автомагистралида (Жамму ва Кашмир штати) жангариларнинг чегарачилар конвойини ўққа тутиши оқибатида бир ҳарбий ҳалок бўлди, олти нафари эса жароҳатланди. Ҳужум қилганлардан бири ўлдирилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса жойига полиция ва чегарачиларнинг қўшимча кучлари юборилган.
Таъкидланишича, ушбу автомагистралда ҳар куни ҳаракатланиш бошланишидан аввал махсус гуруҳ юқори технологияли ускуналар ва ўргатилган итлар ёрдамида йўлда портловчи моддалар бор-йўқлигини текшириб чиқади.
Изоҳ (0)