Чехия жанубидаги Гораждевице шаҳридаги темирйўл бекатида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетиши оқибатида 7 киши оғир жароҳат олди, 30 киши енгил шикастланди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Иккала поездда жами 200 киши бўлган. Жароҳатланган ва шикастланганларга кўмак бериш учун бекатга уч вертолёт ҳамда бир неча тез ёрдам автомобиллари етиб келди.
Темирйўлчилар йўлларни тартибга келтирмоқда. Бекатда поездлар ҳаракати ярим тунга қадар тўхтатилган.
Изоҳ (0)