Афғонистоннинг Саманган вилоятида 35 ёшли аёл беш эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда «Joinfo.ua» хабар бермоқда.
Тиббиёт муассасаси ходимларининг маълум қилишича, беш ўғилни туққан онанинг аҳволи барқарор. Чақалоқларнинг вазни анча кичик ва бу биттадан ортиқ фарзанд туғилган ҳолатларга хосдир.
Ризогул исмли бу қаҳрамон она уй бекаси ҳисобланади. Бунгача унинг икки боласи — ўғли ва қизи бор эди.
Изоҳ (0)