Колумбия шимоли-ғарбидаги чангалзорларда полиция вертолёти қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, яна икки киши оғир жароҳатланди. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб, «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Вертолёт наркокартель етакчиларидан бири Даиро Усагани қўлга олиш бўйича операцияда иштирок этаётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга техник нуқсонлар сабаб бўлган.
Маълумот ўрнида: АҚШ маъмурлари Усага қўлга туширилиши учун 5 миллион доллар миқдорида мукофот белгилаган.
Изоҳ (0)