Гамбургда Иккинчи жаҳон уруши йилларидан қолган бункердаги портлашдан жабрланганлар сони 43 кишига етди. Бу ҳақда «Европейская правда» нашри хабар берди.
Барча жабрланганларга енгил ёки ўрта даражада шикаст етган. Касалхоналарда 19 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Германиянинг Гамбург шаҳридаги собиқ бункерда жойлашган дурадгорлик устахонасида аввал ёнғин, сўнг портлаш юз берди. Устахонада 100 тонна эфир мойи сақланган.
Изоҳ (0)