Германия адлия вазири Хайко Маас аввалроқ журналистларга нисбатан давлатга хиёнат қилиш ҳақида иш очган мамлакат бош прокурори Харальд Рангени истеъфога чиқаришга қарор қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Ранге ўтган ҳафта Конституцияни ҳимоя қилиш бўйича муассасанинг интернетдаги кузатувни кенгайтириш режалари тўғрисидаги мақолани эълон қилган «Netzpolitik.org» сайти журналистларига қарши иш қўзғашга қарор қилган эди.
Кейинроқ прокурор экспертлар давлатга хиёнат ҳақида гапиришга сабаб бор-йўқлигини аниқлаши учун ишни тўхтатиб қўйди. Адлия вазири айтишича, бош прокурор унинг ишончини йўқотган.
Аввалроқ Ранге ҳукуматни терговнинг боришига аралашишда айблаган эди.
Изоҳ (0)