Венесуэла президенти Николас Мадуронинг турмуш ўртоғи Силия Флорес 6 декабрда бўлиб ўтадиган мамлакат парламенти —Миллий ассамблеяга сайловларда иштирок этишга қарор қилди. Давлат раҳбари бу қарорни қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Силия Флорес учун бу илк тажриба эмас, у 2006—2011 йиллари парламент раиси бўлган, 2012—2013 йилларда эса мамлакат бош прокурори лавозимида ишлаган. 62 ёшли хоним ўзининг турмуш ўртоғидан нақ ўн ёш катта.
Изоҳ (0)