Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг Хабаровск ўлкасида икки автобус иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчилари ва қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Россия президенти мамлакат йўлларида хавфсизликни яхшилаш учун тегишли чораларни кўриш зарурлигини қайд этиб ўтди. «Йўлларимизда тез-тез бахтсиз ҳодисалар рўй бермоқда, аксарият ҳолларда мазкур ҳодисаларнинг кўлами катта ва қурбонлари сони кўп», — деди Путин.
Аввалроқ маҳаллий полиция автобуслар иштирокидаги ЙТҲ натижасида 16 киши ҳалок бўлгани ва бир неча ўнлаб одамлар тан жароҳати олганини тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)