Корея Халқ Демократик Республикаси ва Корея Республикасини ажратиб турувчи ҳарбийсизлаштирилган ҳудуд жанубида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Натижада жанубий кореялик икки нафар ҳарбий хизматчи жароҳат олган, улар ҳарбий госпиталга олиб борилган. Портлаш 4 август куни Тошкент вақти билан соат 03:40 да Кенгидо провинциясининг Йончхон уездида содир бўлган.
Маҳаллий ҳарбий қўмондонлик вакилининг сўзларига кўра, воқеага КХДРнинг алоқадорлиги эҳтимоли йўқ. Портлашнинг сабаби мина бўлиши мумкинлиги айтилган.
Изоҳ (0)